15 April 2010
14:27 - Хитойдаги зилзилада 589 киши ҳалок бўлди
Кеча эрталаб маҳаллий вақт билан соат 7:49 да Хитойнинг Кингхай вилоятида Рихтер шкаласи бўйича 7,1 даражали зилзила бўлди, деб хабар беради The China Daily газетасининг сайти. Зилзила қурбонларинг сони кеча 400 атрофида деб эълон қилинган эди. Ҳозир 589 қурбон бўлгани аниқлашган. Уларнинг сони ортиши кутилмоқда.

Мамлакатнинг вице-премьери Хю Лиангу кечаёқ бу вилоятга келиб, вайроналар остида қолганларни қутқариш, қутқарилганларга ёрдам бериш ишларига раҳбарлик қилмоқда экан.

Бу сўнгги икки йил ичидаги Хитойда бўлган энг қаттиқ зилзила ҳисобланмоқда. Катта талафотлар мактабларда бўлибди. Масалан, бир мактабда 56 ўқувчи ва 5 ўқитувчи ўлган бўлса, бошқа бир мактабда 22 ўқувчи ўлган, уларнинг 20 нафари қизлар.