15 April 2010
04:34 -
Академик Жаҳонгир Ҳамиднинг вафоти ва Абдураҳим Пўлатнинг бир хотираси
Ўзбекистон Фанлар Академиясининг акдемиги, таниқли биолог олим Жаҳонгир Ҳамид 80 ёшида вафот этди.
Мен Жаҳонгир акани яхшигина танир эдим, уйларида ҳам бўлганман, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. У кишининг яқинларига ҳамдардлик билдириш, у инсонни Оллоҳ раҳмат айласин деб дуо қилиш билан бир қаторда, Жаҳонгир ака билан боғлиқ бир воқеани эсламоқчиман.
Бутун умр фақат ва фақат илм билан шуғулланган Жаҳонгир акани 1989 йилда нима учундир Ўзбекистон Компартиясининг Мафкуравий котиби этиб сайлашди. У киши бу лавозимдан қачон кетганларини аниқ билмайман, аммо 1989 йил сентябрь ойида ҳали ўша ерда ишлардилар.
Жаҳонгир ака шу лавозимда ишлаб турган пайтларида билар-билмас, “Бирлик”нинг парчаланишида катта роль ўйнадилар. Ўйлайманки, буни билмасдан, Ислом Каримнинг топшриғини бажариб қилдилар.
Аввалари ҳам кўп марта эслатганимдек, “Бирлик” 1989 йил 10 сентябрда Тошкентнинг Ленин номли майдонида (ҳозирги Мустақиллик майдони) 100 минг кишилик митинг ўтказишга қарор қилганди. Митингнинг шиори ва талаби – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилсин!
Кейинги митингларда иштирокчилар сонини бир миллионга чиқариш ниятимиз борлигини ҳам ҳамма биларди. Шундай қила олиш кучимиз борлигига эса, ҳеч ким шубҳа қилмасди.
Эндигина тахтга ўтказилган Ислом Карим бундай митинглардан ўзининг тахти қулашини жуда яхши тушунди ва аввалига митингларни тўхтатиб, кейин “Бирлик”ни парчалашга асосий кучини ташлади.
Сотқинлиги туфайли кейинчалик 53-54 лақаби олган Салой Мадамин орқали бир гуруҳ бирликчиларни 2 сентябрь куни кечқурун Марказкомга, Жаҳонгир Ҳамид билан учрашувга чақиришди. Салойнинг ўзи, олдидаги тишларидан бири тушганини баҳона қилиб (баҳонани қаранг), учрашувга бормаслигини айтди.
Марказком мақсади митингни қолдириш эканлигини ортиқча яширмасди ҳам. Мен у учрашувга борадиган сафдошларимизнинг ҳаммаси билан гаплашиб, ҳар қандай шароитда ҳам митингни тўхтатишга рози бўлмаймиз, деб келишдим.
Табиий, бу келишувимиз юқоридагиларга ҳам маълум бўлган. Улар бунга қарши қандай тадбир олишганини учрашувга бориш билан кўрдим. У ерда, ҳаммадан олдин бу ерга келиб олган Салой Мадамин ўтирар эди.
2 соатча давом этган учрашувниннг тафсилотларини бир неча марта ёзганман. Ҳозир қисқа бўламан. Биз билан Жаҳонгир ака учрашди. Тез орада “Бирлик”нинг дастурини Ўзбекистон матбуотида эълон қилиш шарти билан митингни қолдиришни таклиф қилди. Мен йўқ дедим, бошқалар ҳам. Дастуримизни эълон қилсангизлар, кейинги митингларни ўтказиш-ўтказмаслик масаласини ўйлаб кўришимиз мумкин дедик.
Ниҳоят суҳбатга шу пайтгача оғзини бекитиб ўтирган Салой Мадамин қўшилди ва “Бирлик” дастурининг халққа етказилиши митингдан муҳим деди. Мен рози бўлмадим, булар бир-бирини икор этадиган нарсалар эмаслигини, бизнинг дастуримизда ҳам митинглар халқнинг талабини ҳукуматга етказиш йўли деб эътироф этилганини эслатдим. Аммо, қолган сафдошларим, уларнинг асосий қисми ёзувчилар эди, келишувларни унутиб, дарҳол Салой тарафига ўтишди, унинг фикрига қўшилишди. Бир ўзим қолдим. Яна бир соатча бахс бўлди. Энди мен бир ўзим эдим. Охир-оқтбатда, бу демократиянинг талаби деб ўйлаб, янглиш қилган эканман, кўпчиликка қўшилдим.
Митинг қолдирилди. “Бирлик”нинг дастури эълон қилинмади, Ислом Карим ичимидаги хоинлардан фойдаланди, кейин уларни алдаб кетди. Биз митингларни қайтадан бошлаганимздан кейин, ҳеч бир сиёсий аҳамияти бўлмаган Уставимиз (Низомимиз) “Ёш ленинчи” газетасида эълон қилинди.
Хуллас, ўшанда Ислом Карим Жаҳонгир аканинг воситасида ва 53-54-чи хоинларнинг ёрдамида катта тезликда келаётган “Бирлик”ни тўхтатишга маваффақ бўлди, натижада миллий ҳаракат парчаланди, Ўзбекистон бугунги аҳволга келди.