01 April 2010
06:27 -
Андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Гулбаҳор Тўраеванинг уйи йўлагида провокация
Ўтган куни тунда ҳуқуқ ҳимоячиси ва шифокор Гулбаҳор Тўраеванинг у яшайдиган Андижон шаҳар 2-микрорайон 50-уйда олдида ўзларини ИИВнинг терроризм бўлими вакиллари деб таништирган 8 нафар шахс провакация уюштиришга уриниб кўришди. Уйи олдидаги шовқин-сурондан кўчага югириб чиққан Гулбаҳорни: “Сен 8 йил ўтирган анави аёлсан, яна история керак бўляптими?..” пўписалар билан қарши олишди.
Қўни-қўшнилар, ўзаро зиддиятдан сўнг маҳаллий миршаблар етиб келишди ва Тошкент шевасида сўзлашаётган шахсларни олиб кетишди. “Мен уларнинг миршаблар эканига аминман, улар менга провакация уюштиришга уринишди” дейди мухбиримиз билан боғланган ҳуқуқ ҳимоячиси.
Эслатиб ўтамиз, мутахассислиги бўйича врач-патологоанат бўлган ҳуқуқ ҳимоячиси Гулбаҳор Тўраевани 2007 йил 24 апрелда жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди чегарадан ноқонуний ўтиш айби билан олти йилга озодликдан маҳрум этган ва у дунё жамоатчилигининг талаби билан ўша йил 12 июнда шартли озод қилинган эди.