01 April 2010
06:53 -
Пойтахтдаги жамоат транспортида хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Москва метрополитенида содир этилган портлашлардан сўнг мамлакатимздаги жамоат тарнспортларида ҳам хавфсизлик чоралари бир қадар кучайтирилди. Айниқса, Тошкент метрополитени станцияларида миршаб ва МХХ ходимлари сони кўпайтирилиб, назоратчилар металл текширувчи детекторларни ушлаб туришибди. Шахси шубҳа уйғотган кишиларни тўхтатиб, ҳужжатларини текшириш ҳолатлари кўпайди. Буларнинг барчаси Москвадаги портлашларнинг оқибати эканини миршабларнинг ўзлари ҳам яширишмаяпти.