01 April 2010
05:19 - Президент Ислом Карим Москвадан келган меҳмонни қабул қилди
Кеча Оқсаройда президент Ислом Карим Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Сергей Ивановни қабул қилди, деб хабар қилмоқда мамлакатнинг расмий ахборот агентликлари. Маълумотга кўра, Ислом Карим мулоқотни Россияда юз худкушлик ҳодисаларига ҳамдардлик билдириш билан бошлаган ва анъанавий дўстлик, ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиб бораётгани ҳақида умуий гапларни айтган.

Бироқ ҳукумат кўз қарашини ифодаловчи айрим сайтлар учрашув ҳақидаги ўз хабарларига “Россия ва Ўзбекистон ўз позицияларини аниқламоқда” номли илмоқли сарлавҳалар қўйишга бошлади. Улар бу билан Ислом Каримнинг Кремль ҳукуматига гўё орқа ўгираётганини ифодаламоқчи бўлаётгандек. Ҳар ҳолда шу пайтга қадар ўзбек матбуоти бунда шаккокликка бормаган, Россияни улуғлаб келганди.

Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида бир нарсалар ўзгартирмоқчи, Россияга муносабат ўзгаради, деб ўйлашга ҳали ҳам асос йўқ. Аммо, Москвадан қўшимча қўроз қанд ундириш ниятидгаги Ислом Карим бир оз тихирлик қилаётган бўлиши мумкин.