31 March 2010
13:35 - Остонага Словения президенти, Бишкекка Люксембург бош вазиринг ўринбосари келди, Тошкент якка моховлигича қолмоқда
Қозоғистон ахборот воситаларининг хабарига кўра, кеча Остонага расмий ташриф билан Словакия президенти Иван Гашпарович келди. У қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбой билан учрашишдан ташқари, қозоқ-словак бизнесс-форумида иштирок этди, Қозоғистон билан иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича музокаралар олиб борди.

Бошқа қўшнимиз Қирғизистонда ҳам еврпалик маҳмон бор эди. Бу – Люксембургнинг вице-премьери, ташқи ишлар вазири Жан Ассельборн. Кеча уни Қирғизисон президенти Қурмонбек Бақиев қабул қилди.

Қўшниларимзга келган меҳмонлар дунёнинг биринчи даражали давлатларининг вакиллари эмас. Аммо, қўшниларимизнинг ўзи ҳам биринчи даражали давлатлар рўйхатига кирмайди. Лекин, нима бўлса ҳам, Қозоғистон ва Қирғизистонга бундай маҳмонлар доимо келиб турибди. Демак, қўшниларимиз дунё билан нормал алоқалар ўрнатишмоқда, Ғарб дунёсига интеграция бўлишмоқда.

Хўш, Ўзбекистончи? Мамлакатимзга биров келмайди, бизнинг вакилларимиз бошқа мамлакатларга боришмайди ҳисоб. Чунки, айниқса, ҳукуматнинг Андижондаги хунрезлигидан кейин, у билан баландроқ савияда ҳеч ким алоқа қилишни истамайди.Табиий, бир-иккита МДҲликдан ташқари демоқчимиз.

Ўзбек тилида “якка мохов” деган ибора бор. Ҳозирги раҳбарият туфайли, мамлакатимиз якка моховга айлантирилмадими? Ҳа, минг афсуски, айлантирилди.