31 March 2010
14:22 - Ўзбекистонга Россия ҳукумати раҳбарларидан бири Сергей Иванов келди
Россия режими муҳандиси Владимир Путиннинг ҳокимятни ҳарбийлаштириш сиёсати туфайли майдонга чиққан Сергей Иванов (собиқ ҳарбий вазир, ҳозирда эса Бош вазир ўринбосари) бошчилигидаги ҳукумат делегацияси кеча тунда Тошкентга келди. Ўрис доираларининг таъкидлашича, Иванов Ислом Каримнинг Кремлга ташрифи олдидан баъзи масалаларни ўзаро кенгашиш учун келган. Ҳар доимгидек бу ҳақда маҳаллий матбуот ёзаётгани йўқ.

Маълумотларга кўра, Иванов Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Ҳарбий вазир, Миллий хавфсизлик кенгаши котиби билан сўзлашади. Ҳуши келса, уни Оқсаройда Ислом Карим қабул қилади. Лекин ташрифнинг расмий номи ҳукуматлараро мажлисда иштирок бўлиб, унда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор масалалар ўрин олган.