31 March 2010
05:49 - Россия Қирғизистонда ҳарбий база яратиш фикридан воз кечган эмас
АКИpress агентлигининг хабарига кўра, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Бош котиби Николай Бордюжа 29 март куни Бишкекда журналистларга қуйидагиларни айтган:

Россия ва Қирғизистон президентларининг келишуви бўйича, Қирғизистонда Россиянинг ҳарбий базаси яратилади. Бу лойиҳа ўзгармади ва у албатта охирига етказилади. Икки мамлакат ўрасида музокаралар давом этмоқда, шартнома устида ишланмоқда.

Аввал Қирғизистоннинг жанубида КХШТ доирасида ўқув-машғулот лагери қуриш мўлжалланган эди. Лекин у жанубда бўладими ёки шимолда, ҳали белгиланмаган. Русларнинг Кантдаги ҳарбий базаси ҳам бекитилмайди.