30 March 2010
01:13 -
“Эзгулик”: прокурор хизмат машинаси билан одам ўлдирди, миршаббоши наркотик сотиб қўлга тушди!
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатган релизидан маълум бўлишича, автомобилда юқори тезликда келаётган Касби тумани прокурори Анвар Жўраев тумандаги Шакаржой қишлоғида яшовчи Рўзиқул Эдилов ҳамда унинг турмуш ўртоғи Ашургул Тўйчиевани уриб кетган. Қарийб 100 метрга учиб кетган жабрланувчилар воқеа жойида жон беришган, лекин орадан бир неча ой ўтишига қарамасдан, ҳалигача прокурор ҳеч бир тарзда жавобгарликка тортилмаган.
Ўтган йилнинг декабрь ойида эса, мазкур туман ИИБ жиноят қидирув бўлими бошлиғи Ҳасан Жўраев хизмат хонасида наркотик сотаётганида МХХ тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олинибди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари бормоқда экан.
“Туман прокурори Анвар Жўраев, ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Эшдавлат Турсунов ҳамда МХХ томонидан қамоққа олинган ИИБ ЖҚБ бошлиғи Ҳасан Жўраев кабилардан иборат гуруҳ учун одамларнинг ҳаёти пашшачалик ҳам эмас” дейди тумандаги Қоратепа қишлоғида яшовчи Ҳикоят Рўзиева “Эзгулик”ка мурожаатида. Фуқаронинг икки ўғли ва турмуш ўртоғини мазкур қонунбузар амалдорлар қамашган, кейинчалик суд уларни озод қилган.
Жамият релизида айтилишича, раҳбарларнинг қонунбузарлиги туманда оддий ҳолга айланган. Масалан, айрим касбиликлар туман прокурори Анвар Жўраевинг ити 10 000 АҚШ долларига баҳолангани-ю, унинг туманда ўтказиладиган ит уриштириш мусабақаларида тенгсизлигини гапириб, прокурорнинг мавқеига зеб беришаётганмиш. Шу боисдан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши, вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ раҳбариятини вазиятни ўнглаш борасида кескин чоралар кўришга чақирган.
Релизнинг тўла матнини жамиятнинг веб сайтида ўқийсиз - www.ezgulik.org