30 March 2010
01:50 -
Жиззахда диндорлар устидан бораётган маҳкама ниҳоясига етди, судланувчилар ҳукмни кутишмоқда
Бугун жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судида “Ислом жиҳодчилари” ва “Ваҳҳобийлик” диний радикал оқимларига мансубликда айбланаётган 25 нафар шахс устидан шу йилнинг 5 февралида бошланган маҳкама ниҳоясига етди. Ўтказилган суд музокараси чоғида давлат айбловчиси судланаётган гуруҳ раҳбарлари экани айтилаётган Акмал Улуғмуротов ва Қаюм Субҳоновларни 14 йилга, қолган судланувчиларни эса 6 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этишни сўради.
Маҳкама сўнгида ҳукмнинг қачон эълон қилиниши айтилмади.
Маҳкама сўнгида ҳукмнинг қачон эълон қилиниши айтилмади.