29 March 2010
10:08 -
Обама 5 соатлик Афғонистон сафаридан қайтди
АҚШ президенти Барак Обама 5 соат ичида Афғонистон президенти ва ҳукумати аъзолари, АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони ва америкалик аскарлар билан учрашиб, мамлакатига қайтди.
Ҳамма учрашувларда Толибон ва Ал-Қоида кучларига қарши олиб борилаётган уруш асосий мавзу бўлганини гапириб ўтириш ҳам ортиқча.
У ҳамма учрашувларни яшин тезлигида ўтказиб, Баграмдаги АҚШ ҳарбий базасига қайтиб келди ва АҚШ президентларига хизмат қиладиган Air Force One учоғида мамлакатига қайтди. Reuters агентлигининг бу сафарга оид хабарида икки нуқтага урғу берилади: Обама америкалик аскарларга ҳаёжонли хитоб қилган, Ҳамид Карзайдан эса коррупцияга қарши курашни ҳозирги ҳарбий мувафаққиятларга мос келадиган даражага чиқаришни сўраган.
АҚШ президентининг Афғонистонга қилган бу рамзий сафарида бошқа эътиборга лойиқ воқеа бўлмаган бўлса керак, аммо бу рамзий ташриф АҚШнинг Афғонистонга нисбатан олиб бораётган сиёсатида катта ўзгаришлар бўлишига сигнал эканлигига шубҳа йўқ.
АҚШ сиёсатининг бу йўналишдаги ҳар қандай ўзгариши Ўзбекистонга ҳам таъсир қилишини тахмин қилиш учун эса, катта сиёсатшунос бўлиш ҳам шарт эмас.