26 March 2010
04:09 - “Эзгулик” жамияти Эксперт Ишчи Гуруҳи таркибидан чиққанини эълон қилди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўтган йилнинг 6 майида бир неча ҳуқуқ ҳимоячи жамиятлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тузилган Эксперт Ишчи Гуруҳи (ЭРГ) сафидан чиққанни маълум қилди. Жамиятнинг бу ҳақда бугун тарқатилган билдиришномасида бу ҳодисанинг сабабларига изоҳ берилмайди.