26 March 2010
03:44 - Ўзбекистонда 20 йилдан кейинги илк митинг: талаб - Тожикистондаги алюмин заводи фаолиятини тўхтатиш!
Бугун Термиз давлат университетининг янги ўқув биноси олдида 1200 кишилик норозилик намойиши ўтказилди. Стихияли бу митинг ҳақида хабар қилган Ўзбекистон Экологик ҳаракати матбуот хизмати митинг иштирокчилари Тожикистоннинг Турсунзода шаҳридаги Альюмин заводи фаолиятини тўхтатишни талаб қилганини таъкидлайди. Митингчилар фикрича, мазкур заводнинг табиатга келтираётган зарари туфайли Ўзбекистоннинг қўшни мамлакат билан чегарадош туманлари аҳолиси жиддий зарар кўрмоқда.

Мамлакатдаги сўнгги митинглар “Бирлик” халқ ҳаракати томонидан мустақилликдан aввaл ўтказилган, қарийб 20 йилдан бери бу сўз ўзбек матбуотига чиқмаётган эди. Ҳукумат кўзқарашини ифода этувчи бир қанча интернет нашрлари бугунги митинг тафсилотларини баён қилибди.