26 March 2010
04:38 -
Жаҳон банки Роғун ГЭСи қурилиши юзасидан мамлакатга ўз экспертларини йўллайди
Жаҳон банки Тожикистонда бунёд этилаётган Роғун ГЭСининг қурилиши юзасидан техник, экологик ва ижтимоий таҳлил, тафтишлар ўтказиш бўйича ўз экспертларини мамлакатга йўллашга қарор берганини маълум қилди. Шу йилнинг 20-27 апрель кунлари банк экспертлари Роғун ГЭСи лойиҳасининг халқаро стандартларга нечоғли мос келишини ўрганишмоқчи. Бу ҳақда банкнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вице-Президенти Филипп Ле Уэйру маълум қилди.
“Биз Роғун ГЭСи борасидаги таъкидларингизни қадрлаймиз ва лойиҳага ҳар томонлама холис ва мустақил баҳоимизни беришга, манфаатдор томонларнинг иддаоларини ўрганишга ҳаракат қиламиз” дейилади банк маъмуриятининг бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматига йўллаган номасида.