25 March 2010
03:34 - АҚШ ва Россия стратегик қуролларни чеклаш масаласида ниҳоят келишишди
Бу икки мамлакат ўртасида узоқ йиллар илгари имзоланган ва ядровий қуролларни чеклашга қаратилган “Стратегик ҳужум қуролларини чеклаш Шартномаси”нинг муддати ўтган йили битган бўлса ҳам, янги шартнома матни хусусида улар келишолишмаётган эди.

Reuters агентлигининг Оқ Уйга эмас, Кремлдаги манбаларга асосланиб билдиришича, бу хусусда ниҳоят умумий нуқтага келинган ва янги Шартноманинг матни имзолашга тайёр.

Уни қаерда имзолаш хусусида ҳам келишишибди. Чехия президенти Вацлав Клаус идорасидан билдирилишича, икки мамлакатнинг президентлари Шартномани Прагада имзолашга рози бўлишган. Аммо, имзолаш маросими қачон бўлиши ҳали белгиланмаган.