25 March 2010
04:14 - Қирғизларнинг Тинч-тотувлик Қурултойи тугади, фойдacиз резолюция қабул қилинди
Бишкекда кеча ва бугун ўтган Қурултойда қабул қилинган резолюция қиcқа бўлишига қарамасдан, унда баландпарвоз гаплар кўп, аммо асосий фикр - президент Қурмонбек Бақиевнинг мамлакатни янгилаш йўналишдаги сиёсатини қўллаб-қувватлаш.

2 кун давомида Қурултойда 54 одам чиқиш қилибди, сўз сўраганларнинг сони 170 бўлган, аммо йиғилишни олиб бораётган Содиқбой Аблесовнинг айтишича, ҳаммага сўз берилмаганини ягона сабаби – вақт етишмаганлиги. Улар ўз фикр-мулоҳазаларини Қурултойнинг электрон адресига юборишлари мумкинлиги эълон қилинган.

Табиий, бу каби халқ йиғилишларидан амалий натижа кутиш қийин эди, шундай бўлди ҳам. Аммо, одамлар учун бундай минбар берилишининг ўзи ҳам ижобий воқеа.

Балки, мухолифат айтаётгандeк, Қурултой ҳукумат тарафидан саралаб келинган одамларнинг йиғилиши бўлгандир. Буни ҳозир баралла айтиш осон бўлмайди. Чунки, бунинг исботи йўқ. Шунинг учун, мухолифатнинг бу Қурултойни инкор этиши хато бўлган. Агар мухолифат вакиллари бу ерга келиб, ўз танқидий фикрларини конструктив шаклда очиқча айтсалар эди, қатнашчиларининг муносабатига қараб, Қурултойнинг ўзига ҳам баҳо берса бўларди.