25 March 2010
03:06 - Деновда икки хонадон газ портлашидан шикастланди
Денов шаҳар Гулистон посёлкасидаги қўп қаватли уйлардан бирида шу йилнинг 20 мартига ўтар кечаси газ портлаши оқибатида чиққан ёнғиндан икки хонадон жабр кўрган. Уйга техник шикаст етca ҳaм, портлаш оқибатида қунбонлар бўлмаган. Иккинчи даражали куйиш ташхиси билан шифохонага етазилган бир аёл ва икки боланинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.

Хонадон эгаларидан бири МХХнинг Денов тумани бўлинмаси ходими бўлиб, портлаш юз берган куни бy хонадонда ҳeч ким уйида бўлмаган экан. Газ носозлиги туфайли чиққан газ иси эшик ва деразаларнинг гарметик ромлардан ясалгани (зич ёпилгани эканлиги) туфайли тўпланиб қолган ва электр тизимида чиққан қисқа туташувда енгил портлаш ва ёнғин келиб чиққан.

Шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг Денов шаҳар бўлими телефон орқали маълумот бермаслигини айтди. Денов тумани ИИБнинг навбатчилик қисми эса ҳодиса тафсилотлари ўрганилаётганини маълум қилди. Лекин тутуни аллқачон сўнган ёнғин ҳақидаги хабарлар бутун мамлакатга ёйилиб бўлди.