24 March 2010
03:45 -
Тожик расмийлари Ўзбекистоннинг зўровонлигидан норози
Кеча Тожикистон Ташқи ишлар вазиpлиги Ўзбекистон томонининг мамлакатга тегишли бўлган транзит юкларини асоссиз равишда ушлаб тургани борасида норозилик нотаси берди. Бу мамлакатдаги элчимиз Шоислом Шоқосимов томонидан қабул қилинган нотада тожикларнинг 1000 дан ортиқ техника ва ёқилғи ортилган вагонлари Ўзбекистонинг турли темир йўл станцияларида ушлаб турилгани айтилади.
“Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик жамиятига тегишли Жайрон, Қудуқли, Сариосиё, Ховос ва Қарши станцияларида февраль ойи бошидан бери ушлаб турилган юкларнинг тез орада қўйиб юборилишини талаб қилган Тожикситон томони масалага сиёсий тус бермоқда. Яъни, Ўзбекистон томони қўшниларнинг иқтисодиётини қамал қилиш мақсадида бу ишга қўл уришган.
Ўзбекистон томони темир йўлларнинг таъмирланаётгани, темир излар қўшни Туркманистонга тегишли юклар билан банд бўлгани боис техник чекловлар юзага келганини таъкидлаётган бўлса ҳам, унга тўла ишониш қийин. Чунки, икки президент ўртасидаги муносабатлар таранглиги ҳаммага маълум. Эркинлик ва демократия бўлмаган мамлакатларда ҳукмдорнинг кайфияти пастдагиларга таъсир қилиши ҳам ҳаммага маълум нарса.
Шулардан келиб чиқиб, “Ўзбекистон темир йўллари” ўзича тожиклардан ўч олаётгани, уларнинг юкларини атайлаб ушлаб турганини тахмин қилиш қийин эмас.