24 March 2010
04:17 -
Бишкекда ўтказилаётган Тинч-тотувлик Қурултойининг биринчи куни битди, умид берувчи гаплар бор
Қирғизистоннинг пойтахтида Лола инқилобининг эртага нишоналадиган 5 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган Тинч-тотувлик Қурултойининг нима эканлигини ҳам тушуниш қийинлиги, у нима билан тугаши ҳам номаълумлигини аввалги хабаримизда ёзган эди. Бугун Қурултойнинг биринчи куни битди, у эртага ҳам давом этади.
Қирғиз оммавий ахборот воситаларида берилаётган хабарларга танқидий ёндошилган тақдирда ҳам шу нарса кўринмоқдаки, Қурултой фойдали тадбир бўлган. Унинг қатнашчилари, энг камида, истаган нарсаларини гапириш имкониятига эга бўлибдилар. Маслан, демократик мухолифатга яқинлиги билан маълум бўлган АКИпресс агентлиги ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулованинг бу фикрни тасдиқловчи “ҳеч кимга ҳеч қандай чегара қўйилмаяпти” деган сўзларини келтиради.
Қурултойда Бош-вазир Даниёр Усенов ҳам нутқ сўзлаган, қурултой қатнашчиларининг саволларига жавоб берган. Бундай мулоқотни, масалан, Ўзбекистонда ҳаёл ҳам қилиб бўлмайди.
Албатта, бундан ҳам муҳим бўлгани қурултойда гапирилган гаплар, берилган таклифлар қанчалик жиддий қабул қилиниши ва уларнинг келажаги қандай бўлиши. Қурултой қатнашчилари бу ҳақда ҳам гапирибдилар. Демак, гаплар гаплигича қолиб кетмаслигини олиш учун нима қилиш кераклиги ҳам эртага Қурултойда тилга олинса керак.
Бу Қурултойда иштирок этишни рад этган қирғиз мухолифати Қурултой ўтказилаётган бинога яқин жойда норозилик митинги ўтказишга ҳаракат қилгани ҳам хабар қилинди. Унга кўп одам келмаган ва у рухсатсиз бўлгани учун тахминан 20 киши милиция тарафидан ушлаб кетилган.