24 March 2010
02:56 - Чех фоҳишасини ўлдирган ўзбек умрбод қамоқда ўтиради
“Озодлик” радиоси тарқатган хабарда айтилишича, Прага шаҳар маҳкамаси юртдошимиз Соҳиб Йўлдошбоевни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган. У маҳаллий фоҳишалардан бирини ўлдирганликда айбланди. У билан бир пайтда ҳибсга олинган яна уч нафар юртдошимиз эса 19 йилдан 25 йилгача бўлган муддатларда чех авахталарида ўтиради. Жиноят иши материалларига кўра, бу тўрт азамат қотиллик, зўровонлик ва босқинчиликни бўйнига олишган.

Шунга қарамай, Олий судга шикоят берган юртдошларимиз ўзларига берилган жазосани ҳеч бўлмаса юмшатишга ҳаракат қилмоқчилар.