24 March 2010
02:35 -
Москвада КХШТнинг норасмий мажлиси ўтади. Унда Ўзбекистон вакили ҳам иштирок этади
25 март куни Москвада Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашуви ўтади. Ҳозирда тузилмага раислик қилаётган Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги элчилиги тарқатган маълумотда айтилишича, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Белорусь ва Россия ташқи ишлар маҳкамалари раҳбарлари қаторида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозими ҳам мажлисда иштирок этади. Яъни, Ўзбекистон вазир савиясида эмас, пастроқ даражада иштирок этадиганга ўхшайди. Лекин Ўзбекистон томони бу хусусда бирор маълумот тарқатмаган.
Мазкур норасмий мажлисда тузилманинг шу йил июнь ойида ўтказиладиган навбатдаги анжуманига тайёргарлик масалалари муҳокама қилиниши ҳам айтилмоқда.
Мазкур норасмий мажлисда тузилманинг шу йил июнь ойида ўтказиладиган навбатдаги анжуманига тайёргарлик масалалари муҳокама қилиниши ҳам айтилмоқда.