22 March 2010
05:15 -
Наврўз дунёда байрам деб эълон қилинган йилда ўзбек ҳукумати уни нишонланмади, режимбошига нима бўлди?
Бундан бир муддат муқаддам БМТнинг Бош Ассамблеяси 21 мартни Халқаро Наврўз куни деб эълон қилганди. Ҳатто Гуржистон раҳбари Михаил Саакашвили ўз халқига қутлов йўллаб, Наврўз айёмининг халқларни бирдамликка чорловчи дўстлик ва баҳор байрами эканини таъкидлади, Наврўзни умумхалқ байрами сифатида нишонлашга чақирди.
Бироқ Ўзбекистон ҳукумати қарийб 20 йиллик анъанани бузиб, Наврўзни ҳукумат даражасида нишонламади. Ҳолбуки, вилоятдандан келган фольклор ва миллий жамоалар қарийб 2 ойдан бери марказлаштирилган саҳна томошаларига тайёрланаётган эди.
Ҳукуматга яқин доираларнинг таъкидлашича, ҳаво ҳароратининг пасайиб кетиши муносабати билан театрлаштирилган томошалар кечиктирилган. Айримлар эса тантаналарнинг умуман бўлмаслигини айтишмоқда, бироқ кишилар айёмни ўзларича тантана қилишяпти.
Аслида, дейди мухбиримиз, 19 мартдаги хабаримизда ҳам айтилгандек, тантаналарнинг қолдирилиш сабаби бутунлай бошқа бўлиши мумкин. Масалан, режимбоши Ислом Карим, ўта мағрур кўринган ва ўзига ишонган Нурсултон Назарбой билан учрашувдан кейин, навбатдаги “запой”га кирган ёки қаттиқ касал бўлиб қолган.