22 March 2010
06:03 - Тошкентда иситиш системаларига иссиқ сув узатиш тўхтатилмоқда, ҳолбуки ҳали ҳаво салқин
Бугун пойтахт ва вилоят марказларида марказлашган иссиқлик узатиш тизими орқали бериладиган иссиқлик энергияси (иссиқ сув) тўхтатилади. Ҳолбуки, баҳор бошланганига 20 кун бўлганига қарамай ҳаво ҳарорати пастлигича қолмоқда. Масалан, кеча Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари, Фарғона водийсида ковуш кўмадиган даражада қор ёғди. Ҳаво ҳарорати кечаси нолдан паст даражани кўрсатмоқда.

Айни соатларда Қорақалпоғистонда ҳаво ҳарорати -3 даражагача совиган бўлса, пойтахтда термометрлар -1 даражани кўрсатмоқда. Уйғонган, гуллаган дов-дарахтларни совуқ уриш эҳтимоли катта.