20 March 2010
01:28 -
Ҳиллари Клинтон ўзбек халқини Наврўз байрами билан қутлади
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Президент Обама ва америкаликлар номидан Ўзбекистон халқини Наврўз айёми билан қутлади. Унда шундай дейилади:
“Президент Обама ва Америка Қўшма Штатлари халқи номидан, Ўзбекистон Республикаси халқини қувончли Наврўз байрами муносабати билан табриклайман. Ушбу қадимий байрам сизнинг бой анъаналарингиз ва ёрқин маданий меросингизни қадрлаш имкониятини беради. Ўзбекистон ва минтақа бўйлаб оила аъзолари ва дўстлар ўзаро ришталарни мустаҳкамлаш, келгуси режалар тузиш ва баҳор фасли келганини қутлаш учун йиғиладилар.
Сўнгги йилларда АҚШ ва Ўзбекистон ҳукуматларимиз орасидаги ҳамкорликни ва икки халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлади. Биз, минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, очиқ иқтисодий ва таълим имкониятлари хамда ижодий ва илмий жамоалар ўртасида кўприк қуриш сари биргаликда иш олиб бормокдамиз.
Наврўз муносабати билан, ушбу алоқаларни мустаҳкамлашга содиқ эканлигимизни яна бир бор тасдиқлайлик. Биргаликда биз халқларимизга янада хавфсизроқ, демократия ва фаровонлик янада авж олган келажакни барпо эта оламиз.
Ушбу байрам Ўзбекистон халкига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва тинчлик олиб келишини тилайман.
Наврўз муборак!”