20 March 2010
01:11 -
Остонада Наврўз байрами концерт билан нишонланмоқда, президент ҳам шу ерда
Бугун кечқурун Остонадиги марказий “Қозоғистон” концерт залида Наврўз байрамига бағишланган катта тантанали концерт бошланди. У мамлакат президенти Нурсултон Назарбойнинг дабдабали нутқи билан бошланди. Кўринишидан, “Новрўз нури” деб аталган бу концерт Қозоғистондаги тантаналарнинг давлат миқёсидаги чўққиси бўлади. Шу сабабли, у президентнинг нутқи билан очилган.
Нурсултон Назарбой ўз нутқида Қозоғистонни сиёсий соҳада дунё лидерлари қаторига олиб кираётгани билан ҳақли равишда мақтанди, энди иқтисодий соҳада ёриб ўтиш даражасидаги ишлар қилиш кераклигини гапирди.
Президент Новрўз ҳақида гапирар экан, ҳис-туйғулар билан Қозоғистон янги йилни новрўз кунидан бошлаши керак дейишгача борди, 21-23 март кунлари ўзининг қарори билан ўтган йилдан бери дам олиш кунлари деб эълон қилинганини эслатди.
Қозоғистоннинг расмий давлат агентлиги Казинформ ўзининг русча саҳифасига ҳам Нурсултон Назарбойнинг қозоқ тилидаги нутқини дарҳол таржимасиз қўйди. У ўз нутқининг охирроғида бир неча оғиз русча табриклар ҳам айтган.