20 March 2010
02:18 -
Наврўз байрамини нишонлаш куни яна ўзгарди
Кечаги хабаримизда Тошкентда Наврўз байрами тантаналарининг икки кун аввал нишонланишига қарор берилгани ва марказлаштирилган байрам намойиши бугун пойтахтдаги Алишер Навоий боғида ўтказилиши билдирилганди. Сўнгги дақиқаларга келиб, бу қарор ҳам ўзгарибди.
Республика оммавий байрамларни ўтказиш штаби байрам танталари ўтказилишининг кечиктирилганини маълум қилибди. Ҳолбуки, санъаткорлар сўнгги гримм-пардозларидан ўтишган, саҳна театрлаштирилган намойиш ўтказилиши учун тайёр ҳолга келтирилганди.
Ҳозир эса тантананинг 21 мартда ўтказилиши тайинлангани, ёғингарчилик бўлса ва ҳаво ҳарорати пасайса анжуманнинг ёпиқ мажмуада ўтказилиши мумкинлиги айтилмоқда. Мустақиллик йилларида бу байрам фақат бир марта ёпиқ жойда ўтказилганини эслатган мухбиримизга кўра, оби-ҳаво баҳона бўлса керак, бу ерда бошқа жиддийроқ сабаб бор. Ишқилиб, ҳамманинг тани соғ бўлсин.