18 March 2010
18:18 -
Россияда тутқунликда қолган ҳамюртимиз кўмак сўрамоқда
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Фарғона вилояти Данғара тумани кичик Амиробод қишлоғида яшовчи фуқаро Дилфуза Нурматова турмуш ўртоғи Абдужаббор Нурматовнинг шу йил 4 мартида Россиядан қайтаётганида маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан поезддан тушириб қолганини таъкидлаган. Жамият тарқатган маълумотда айтилишича, 1967 йилда туғилган Абдужаббор Нурматов шундан бери Оренбург шаҳар тергов изоляторларидан бирида тутиб турилибди.
Унга нисбатан Россия Федерацияси ЖК талаблари асосида ноқонуний равишда жиноят иши очилгани, россиялик орган ходимлари унга нисбатан товламачилик ва таъмагирлик содир этаётгани айтилади. Ҳозирда Абдужабборнинг ишини Идиемск тумани транспорт прокуратураси ходими Ислам Ергалиев (+7 922 811 64 20) олиб бормоқда экан. Дилфуза “Эзгулик” жамияти орқали Россиядаги ҳуқуқ ҳимоячи жамиятлар, оммавий ахборот воситалари ходимларидан кўмак сўраган. Маълумот учун ўзининг алоқа телефони рақамларини қолдирган — +998 90 567 65 71.