18 March 2010
16:32 -
Буюк Ипак йўли банкининг Қарши шаҳар бўлими бошқарувчисини ўлдириб кетишди
Бундан бир неча кун аввал Буюк Ипак йўли банкининг Қарши шаҳар бўлими бошқарувиси Зокиржон И. ўз хизмат хонасида номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган. Сўнгги бир неча кунда вилоятда содир этилган тўртинчи маъшум қотиллик бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бормоқда. Дастблаки маълумотларга кўра, мазкур қотилликлар серияси буюртма ҳодиса эканини кўрсатмоқда. Бир неча пичоқ зарби билан масалани ҳал қилган қотиллар шу қадар шафқатсиз ва профессионалки, жиноят жойида деярли из қолдиришмаган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 7 мартида Касби туманидаги “Касби 88” автокорхонаси навбатчи механиги чавақланган, 10 мартида эса Қаршидаги Мингчинор ресторани ошпази ва яна бир шахс ўлдирилган. Банк бошқарувчиси 10 кун ичида чавақланган тўртинчи одамдир.