18 March 2010
18:52 -
Нурсултон Назарбой ўзбеклар яшайдиган Чимкентнинг қолоқлиги, Тошкентга ташрифи мувафаққиятли бўлганини айтди
Кеча Ўзбекистонга ташрифини тамомлаган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой бугун Чимкентда бўлди, вилоят филармониясининг янги биноси, керамогранит заводи, Кўксарой сув омборини расман очди.
У Кўксарой сув омборининг очилишида сўзлаган нутқида, бу сув омбори ўзининг закази билан қурилганинини алоҳида таъкидлади. Сув омборини қуришдан мақсад Қозоғистоннинг бошқа минтақаларига борадиган сувни шу ердан бошқариш, керак пайтда сувни шу ерда тўплаш, керак бўлганда сувни очиб юбориш эканлигини гапирди. Бу сув омборини Қозоғистонни индустриализациялаш бўйича биринчи лойиҳа, деб баҳолади.
Нурсултон Назарбой журналистлар билан суҳбат чоғида қуйидаги рақамларни келтирди. Маркази Чимкент шаҳри бўлган Жанубий Қозоғистон вилоятида мамлакат аҳолисининг 15 фоизи яшайди, аммо мамлакатнинг саноат ишлаб чиқаришида бу вилоятнинг 2 фоизлик улуши бор.
Қозоғистон президенти келтирган рақамлар кўрсатиб турибдики, аҳолисинингн катта қисми ўзбеклар бўлган бу минтақа мутлақо ривожланмаган. Бу ниманинг натижаси? Ҳукуматнинг махсус олиб борган сиёсатинингми ёки ўзбекларнинг ташаббуссизлиги?
Нурсултон Назарбой Ўзбекистонга ташрифи мувафаққиятли бўлганини ҳам алоҳида таъкидлади, аммо буни тасдиқлайдиган биронта мисол келтирмади. Кўринишидан, бундай мисолнинг ўзи йўқ.