11 March 2010
00:24 - Нью-Йоркда швециялик террорчи қўлга олинди, Новрегияда эса ўзбек Мусайлимаси пайдо бўлди
Швециядаги SVT телеканалининг кечаги хабаридан маълум бўладики, Швецияда доимий яшашга рухсатномаси бўлган бир одам Нигерияда террорчилик жиноятлари учун камоқа олинган ва Нью-Йоркдаги қамоқхонага келтирилган.

"Нью-Йорк таймс"ни ёзишича Швециядан Нигерияга келган бу одам террор ташкилотига моддий ёрдам тўплаш билан шуғулланган ва Ал-Қоиданинг Сомалия бўлими ҳисобланадиган al-Shabab террор ташкилотида ҳарбий ўқишларда қатнашган.

Европадаги исломчиларнинг аста-секин террор ташкилотларига қўшилиб кетиши мутахассисларни безовталантирмоқда, деб хабар беради мухбиримиз. Бундай безовталикни исботи сифатида Швециянинг интеграция масалалари бўйича вазири Nyamko Sabuni ўз мамлакатининг хавфсизлик хизматини бундай одамларни назоратга олиш, керак бўлса, улар ҳақида маълумот йиғишга чақирганини келтириш мумкин.

Фаол исломчилар қаторига аста секин мухожиратдаги ўзбеклар хам кириб бораётгани диққатга сазовордир. Бир томондан, сиёсий доираларда 53-54 лақаби билан тинилиб бораётган Салой Мадаминов “Эрк” партиясининг ўзи раҳбарлик қиладиган фракциясини диний йўлга тушириш учун ҳаракат қилаётган бўлса, иккинчи томондан, Исмоил Дадажон кабилар “Бирлик”нинг демократик принципларига эътироз билдириб, уни диний партияга айлантириш учун курашмоқда.

Яқин вақтлардан бери уларга яна бир шерик қўшилди. Ақл соқолнинг узинлигига боғлиқдир, деб хисоблайдиган Номоз Нормўмин исмли чала мулла сохта пайғамбарлик фаолиятини бошлаб юборди. Мусулмонлар бу каби сохта пайғамбарларни Мусайлима деб аташади.

Норвегияда пайдо бўлган бу ўзбек Мусайлимаси яқин кунлардан бери ким мусулмон ва ким мусулмон эмас деган масалани хал қилишни ўз қўлига олди. Мусайлима-Нормўминнинг фикрича, одамлар фақат икки тоифага бўлинади - мусулмонлар ва телбалар. Ким мусулмон ким телбалигини эса, табиий, фақат Мусайлима-Нормўмин билади.

53-54, Исмоил Дадажон ва Мусайлима-Нормўминлар яқин вақтлар ичида Сомалия ёки Покистоннинг Толибон назорати остидаги ҳудудларига кўчиб кетишлари хам мумкин. Чунки, демократия ва дунёвий давлатчиликка душман бўла тўриб, Швеция ва Норвегия каби демократик давлатларда яшашнинг ўзи мантиқсиз. Ислом давлатини орзу қилишгандан кейин Ислом давлатига кўчиб борганлари тўғри бўлади-да, акс ҳолда, уларни иккиюзламачиликда айблаш мумкин. Ёки улар ўзлари яшаётган ўлкаларни Исломий давлатга айлантиришмоқчими?