10 March 2010
22:51 - Швециядаги учта газета Муҳаммад пайғамбарнирнинг кариктураларини чиқарди
Карикатуралар кризиси битмайдиганга ўхшайди, деб ёзган Туркиянинг энг катта Миллиёт номли газетасининг билдиришича, бугун яна учта Швеция газетаси пайғамбарнинг кариктураларини чоп этган. Булар қуйидагилар - Dagens Nyheter, Expressen ва Sydsvenska Dagbladet.

Газеталарнинг таҳририёти берган изоҳлардан маълум бўладики, уларнинг мақсади - кеча Ирландияда швед карикатурачиси Ларс Вилксни ўлдиришни режалаштиришда айбланаётган 7 кишининг ҳибсга олинишига муносабат билдириш, сўз ва ифода эркинлиги принципларини қўллаб-қувватлашдир.