11 March 2010
02:50 -
Ислом Карим болалар спортини қуруқ гап билан ривожлантирмоқчи
Бугун Оқсаройда президент Ислом Карим раҳабарлигида Ўзбекистон балалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлди, деб хабар беради давлатнинг раасмий ЎзА агентлиги.
Хўш, болалар спортини ривожлантириш учун Ўзбекистонда нималар қилинар экан деб хабарни ўқиган одамнинг ҳафсаласи пир бўлади. Чунки хабар бошдан оёқ Ислом Каримнинг баркамол авлод ҳаққидаги баландпарвоз гапларидан иборат.
Хабарнинг сўнгидагина “кўрилган масалалар юзидан Бош вазир ўринбосарлари А.Орипов ва Б.Хўжаев, шунингдек айрим вилоятлар ҳокимларининг ахбороти тингланди, йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди” деган жумла бор. Тингланган ҳисоботларда нималар бор, қандай қарорлар қабул қилинган айтилмайди. Тўғри-да, одамларнинг нима иши бор Ўзбекистонда болалар спортининг бугуни ва келажаги қандайлиги билан. Ислом Карим билса бўлдида.
Аслида, расмдаги Ислом Каримнинг турқидан ҳам кўриниб турганидек, Ўзбекистон иқтисодий инқирозга шўнғиб борар экан, ҳукуматнинг ҳаёли спортда эмас, қандай қилиб чўкиб кетмасликда.