10 March 2010
03:04 -
Қашқадарёда шафқатсиз қотиллик: миршабларнинг пайтавасига қурт тушган
Бундан икки кун аввал Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги йирик “Касби 88” транспорт ширкатида ваҳшиёна қотиллик содир этилган. Тунги соат 23 лар атрофида ширкат қоровулларидан бири Рўзиқул Раҳимов 8 марта пичоқ зарби билан ўлдирилган. Мазкур қотилликнинг Касби туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари Эшдавлат Турсунов бошлиқ жиноий гуруҳ томонидан содир этилгани айтилмоқда. Мазкур гуруҳ аъзолари аввал ҳам гиёҳванд моддаларнинг ўтказилиши сингари оғир жиноятларга етакчилик қилишган.
Оддий касбиликларнинг айтишича, ширкат маъмуриятини мазкур автобазадан қувишга аҳд қилган миршабларнинг жиноий халқаси айбни ширкат бошқарувчиларига ағдариш мақсадида аввал ҳам ширкатда бир қоровулга суиқасд уюштиришган эди. Ўшанда бахтли тасодиф туфайли ўлмай қолган қоровулни шифохонадан “ўзим йиқилиб, жароҳат олдим” деган тилхат билан чиқариб кетишган ва жиноятнинг очилмай қолишига эришган.
Ҳозир қотиллик бўйича тергов ҳаракатлари давом этиб, ширкатнинг бир неча бегуноҳ ходимлари қийноққа солинмоқда.