10 March 2010
03:28 - Тошкентга жаҳон шоу бизнесининг қироллари келишмоқда, ишқибозлар ақлдан озган
Эртага, 10 март куни пойтахтдаги “Истиқлол” санъат саройида россиялик эстрада юлдузи Филипп Киркоровнинг бир кунлик концерти ўтади. Коцерт чипталари аллақачон сотиб бўлинган: олд қаторлар 100 АҚШ долларидан 200 АҚШ долларигача баҳоланди. Мамлакатимизнинг хос кишиларининг чўнтаги кўтарадиган концерт учун қизғин тайёргарлик кўрилган.

4 апрелда эса турк шоу-бизнеси қироли Иброҳим Тотлисоз 100 000 АҚШ доллари эвазига тошкентликларга концерт беради.

23 апрелда дунёга машҳур Modern Talking гуруҳининг афсонавий солисти Томас Андерснинг ташрифи ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. 1980 йилларнинг афсонасига айланган гуруҳ концертига чипталарнинг 15 мартдан сотувга чиқишини кутиб ётганларнинг саноғи йўқ.