10 March 2010
02:32 - Ҳукуматнинг собиқ аъзоси туғишган укасини ўлдирганликда айбланиб, қамалиб кетди
Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасини узоқ йиллар бошқарган Баходир Махситов укаси Мансурни ўлдирганликда айбланиб, узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Асли бўкалик бу одамнинг укаси ахлоқан бузуқ ва наркоман шахс бўлиб, ўз онасини калтаклаган. Жанжалнинг устига келиб қолган собиқ амалдор жаҳл устида укасини ўлдириб қўйган. Бўкаликлар ўртасида гап-сўз бўлиб кетган бу ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.

Ўзбекистон ҳукумати таркибида Баходир Махситов ўзига хос вазнга эга шахслардан бири эди. У Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт қўмитасини бу қўмита 2003 йилда Маданият вазирлиги билан қўшиб юборилганга қадар бошқарган.