09 March 2010
02:12 - Талаба қотиллар вазирларниннг алмаштирилишига сабаб бўлдими?
Сўнгги йилларда Ўзбекистондаги энг фожеали аҳвол таълим-тарбия соҳасида намоён бўлмоқда. Айниқса, йилдан-йилга ёшлар ўртасида жиноятчилик авжига чиқмоқди. Ўтган йилларда ҳатто Тошкент тарихида бўлмаган қотилликлар юз берди. Энг ёмони, бу хунрезликлар биз бугун “келажагимиз” деб бонг ураётган мактаб ўқувчилари ва талабалар томонидан амалга оширилмоқда.

Жумладан, сўнгги бир ой мобайнида, айнан талабалар орасида яна иккита қотиллик содир этилган.

Биринчи қотилликнинг қурбони Тошкент Миллий университетининг талаба қизларидан бири бўлди. У Беруний метроси яқинида, кечки пайт пичоқлаб кетилган. Қотиллик ҳали ҳам очилмаган.

Тошкент тиббиёт Академиясининг икки нафар талабаси эса бошқа бир қотилликда гумон қилиниб, аудиториядан олиб чиқиб кетилган. Айтишларича, улар “Lasseti” маркали автомашинанинг эгасини ўлдириб, машинанинг эҳтиёт қисмларини сотишга улгуришган.

Тахминларга қараганда, Олий таълим ва халқ таълими вазирларининг бир пайтда ишдан кетишининг сабаби - кетма-кет олий ўқув юрти талабалари томонидан содир этилаётган қотилликлардир. Аммо вазир алмаштириш билан муаммони ҳал қилиш мумкинми?