09 March 2010
00:37 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Қонунсизликдан ким манфаатдор?!”
Сурхондарё вилояти Денов шаҳри, Ш. Рашидов кўчаси, 237-а уйида яшовчи Йўлдош Раҳимовнинг “Қонунсизликдан ким манфаатдор?!” номли Ўзбекистон президенти номига ёзилган Очиқ хатининг нусҳаси сайтимиз хатқутисига ҳам етиб келди.
5 варақлик хатдаги туман ва тумандаги бозорнинг номи, туман ҳокими ва ҳуқуқни муҳофаза қилиши керак бўлган органлар раҳабрларининг исмлари ўзгартириб қўйилса, бу хат мазмуни билан Ўзбекистоннинг ҳар бир тумани ҳақида бўлиб чиқаверса керак.Шу сабабли бу хатга эътибор бермоқдамиз.
Хатнинг мавзуси – Сурхандарё вилоятидаги Денов туман раҳбарлари, хусусан,туман ҳокими А.Ҳожиқулов “Бободеҳқон бозори” номли очиқ акциядорлик жамиятига ўз одами З.Алимардоновни қўйиб, бутун бозорни ўз фойдаларига ишлатиётгани ҳақида. З.Алимардонов қинғир ишлар билан қўлга тушиб, бир неча йил аввал жиноий жавобгарликка тортилган бўлса ҳам, у яна шу бозор бошига олиб келиниши, қинғир ишлар аввалисидан ҳам баттар ўлчовда давом этаётгани ҳақида.
Бозор атрофидаги воқеаларни куйинчаклик билан ҳамма тафсилотларигача қаламга олган Йўлдош Раҳимов хатини қуйидагича тамомлайди:
“Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич! Ахир Сиз, ўзингиз имзолаган ва ҳозир ҳам кучда бўлган 1994 йил 21 январдаги 745-сонли Фармонингизда ҳокимларнинг мулк шаклидан қатъий назар, корхоналарнинг молиявий ва хўжалик ишларига аралашишларини ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 майдаги 216-сонли қарори билан обрўсизланиб ишдан бўшаб кетган бозор бошлиқларини қайтиб бозор штатида қолдиришни ман қилган эдингиз-ку! Қолаверса, бир нарса кишини таажжубга солади: мисол учун, бирор бир масъул раҳбар жиноят содир этса, у қайта ўша лавозимига тиклана олмайди. Чунки у энди бу ишга нолойиқ! Лекин нега энди бизнинг З. Алимардонов айнан шу бозорда жиноят содир этса-да, бунинг учун ҳатто суд қарори билан жазоланса-да, қайта-қайта шу бозорга раҳбарлик қилиши керак? Бу “ўйин”дан ким манфаатдор? Мен сиздан ушбу саволларимга жавоб кутиб қоламан!”
Табиий, хат муаллифи Ислом Каримовдан ўз саволларига жавоб олмайди. Қолаверса, мамлакат президентининг ҳар бир бозор атрфидаги муаммолар билан шуғулланишга вақти ҳам имкони ҳам йўқ. Бу хат кимнингдир эътиборига тушса ҳам, у текшириш учун Қашқадарё вилоятига юборилади. Денов тумани ва унинг одамлари дарҳол текширувчининг оғзини мойлаб, ишни ёпти-ёпти қилишади.
Ҳеч шубҳа йўқки, Йўлдош Раҳимов каби минглаб жонкуярларнинг хатлари Ўзбекистон президенти ва маҳаллий ҳокимликларнинг идораларида ётибди. Уларни текширувчиларининг ўзи порахўрлар эканлиги ҳисобга олинса, адолатни тиклаш ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас.
Хўш, бу каби муаммоларнинг ечими қаерда? Жавоб жуда оддий: Мамлакатнинг ҳамма даражадаги бошқарув органлари сиёсий рақобат асосида шакллантирилса, сиёсий рақобат демократик сайловлар ва ошкоралик орқали жорий этилса, муаммоларнинг мутлақо кўпчлиги ўз-ўзидан ҳал бўлади. Ҳал бўлмаганлари билан керакли органлар шуғулланишади.
Тўғри, жавоб жуда оддий бўлгани билан, уни ҳаётга жорий қилиш ўта қийин. Аммо, бошқа йўл йўқ.
Йўлдош Раҳимов каби минглаб, балки, ўн минглаб юз минглаб шикоятчилар сиёсатга ҳеч қандай алоқаси бўлмагандек кўринадиган муаммоларнинг асл сабаби сиёсатда эканлигини англаб етиб, сиёсат билан шуғулланишга бошлашмагунча, ҳеч нарса ўзгармайди. А.Ҳожиқулов ва З.Алимардонов кабилар юқорининг кўрсатмаси билан ишдан четлатилса ҳам, уларнинг ўрнини яна шундайлар эгаллаб олаверади.
Агарда бутун Ўзбекистонда ҳам, Денов туманида ҳам, сиёсий рақобат бўлса эди, ҳоким А.Ҳожиқуловнинг танобини, Ислом Каримовнинг иштиркисиз ҳам, унинг маҳаллий рақобатчилари аллақачон тортиб қўйишарди.
Ҳа, дарвоқе, Йўлдош Раҳимовнинг ўзи туман ҳокимлигига даъвогарлигини эълон қилиб ва атрофига тарафдорларини тўплаб, сиёсат билан шуғулланишга бошласа, муаммоларни ечиш йўлида катта қадам қўйган бўларди.