08 March 2010
15:24 -
АҚШнинг Мудофаа вазири кутилмаганда Қобулга келди
Роберт Гейтснинг бугун эрталаб Афғонистонга келганини билдирган Reuters агентлиги, унинг мақсади Толибон кучларига қарши ҳужумларни кенгайтириш масаласи бўйича америкалик генералларнинг фикрларини ўрганишдир, деб қўшимча қилади. Айни замонда, АҚШ Мудофаа вазири шу ҳафтада Қобулга келиши кутилаётган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмединажотнинг террорга қарши урушдаги АҚШ-Афғонистон ҳамкорлигини бузиш ҳаракатларини олдини олишга интилади.
Роберт Гейтс Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва АҚШ-НАТО қўшинларининг америкалик қўмондони Станлей МакКристал билан учрашиб, Толибоннинг “пойтахти” бўлиб қолган Қандаҳорни қайтариб олиш масаласини муҳокама қилади. Маълумки, Обама маъмурияти Қандаҳорни қўлга олиш учун шу йил охиригача операциялар бошланишига имо қилганди
АҚШнинг Мудофаа вазири Афғонистонга келишдан олдин журналистлар билан учрашганда, АҚШ-НАТО кучларининг сўнгги кунлардаги муваффақиятлари, хусусан, Маржа шаҳрининг толиблардан тозаланишига алоҳида эътибор берган, аммо ҳали олдинда оғир кунлар борлигини, Обама ваъда берган қўшимча 30 минглик қўшиннинг 6 мингигина Афғонистонга етиб келганини уруғулаган.