07 March 2010
02:28 -
Туркия Бош вазири “Армани қатлиоми” лойиҳасини қоралади, Оқ Уй уни бутунлай йўқ қилмоқчи
Бугун Туркия Ишодамлари ва Саноатчилари Конфедерациясининг Истанбулдаги йиғилишида нутқ сўзлаган Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ўтган куни АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси қўмиталаридан бирида “Армани қатлиоми” резолюцияси лойиҳасининг тасдиқланиши қаттиқ қоралади. Тарихни қайтадан ёзиш на АҚШ на Арманистоннинг фойдасига эмаслигини уруғулаган Бош вазир “Бу лойиҳани қўллаб-қувватлаганлар харитада Арманистоннинг қаердагилигини ҳам билишмайди” дейишгача борди.
Дунёнинг оммавий ахборот воситаларида, асосан Давлат Котиби Ҳиллари Клинтоннинг баёнотларига асосланиб, Барак Обама мъмурияти бу лойиҳанинг йўлини тўсиш ниятида эканлиги гапирилмоқда. Маълумки, АҚШдек демократик давлатда қонунчилик органи бўлмиш Конгресс ижрочилик органи бўмиш ҳукуматдан мустақилдир. Шу сабабли, ҳукумат, яъни Обаманинг маъмурияти буйруқ билан бу лойиҳани блок қилолмайди.
Обама ва унинг командаси конгрессменлар билан алоҳида-алоҳида иш олиб бориб, энг камида, уларнинг баъзиларини лойиҳа остидаги имзоларини қайтариб олиш АҚШ манфаатларига тўғри келишига ишонтириши мумкин. 2007 йилда аввалги президент Жорж Бушнинг муъмурияти айнан шу йўл билан “Армани қатлиоми” резолюциясини Вакиллар Палатаси йиғилишида кўрилишига йўл қўймаганди.
Лекин, кўринишида, армани лоббиси бу маслани кун тартибидан туширмоқчи эмас, демак, у қайта-қайта АҚШ Конгрессида пайдо бўлаверади. Масалани ҳал қилишнинг кардинал йўли – турк лоббисининг кучга кириши.
Арманилар кўтараётган масала ҳуқуқий эмас, сиёсийдир. Шу сабабли, лоббичиларнинг бу масала устида “жанг” қилишлари табиий нарса бўларди.