06 March 2010
03:26 -
Россия раҳбарлари Януковичнинг Москвага келишидан хурсандликларини бекитолмаяптилар
Украинанинг янги президенти Виктор Янукович Москва аэропортида муҳташам тантана билан кутиб олинди, дейилади бугунги хабарларининг асосий қисмини Януковичнинг ташрифига бағишлаган “Новости” агентлигининг янгиликларида. Янукович аввал Россия президенти Дмитрий Медведев билан, сўнгра Бош вазир Владимир Путин билан учрашди.
Биринчи берилган баёнотларданоқ маълум бўлдики, кутилганидик, Янукович русларга ёқадиган сиёсат олиб боради. У НАТО билан алоқалар давом этишини айтсада, Украинани унга аъзо қилмасликка, Россиянинг Севастополдаги ҳарбий базасини 2017 йилдан кейин ҳам сақлаб қолшига ваъдалар берди. Ҳар ҳолда унинг баёнотларида шундай фикр бор. Путин ўз навбатида Украинани Божхона Иттифоқига киришга таклиф қилди, табиий, Янукович уни қабул қилади.
Лекин, Януковичнинг ваъдалари амалга ошишига бугун ҳеч ким кафолат беролмайди. Украина ўзгариб бўлган, унинг 10 йил аввалгидек Москвадан бошқариш мумкин эмас. Януковичнинг ваъдалари иқтисодий ва сиёсий маънода тушкинликка тушиб бораётган Россиянинг раҳабарларига, биринчи навбатда, Владимир Путингга психологик допинг каби ёрдам бўлиши мумкин. Бу ёрдам узоқ давом этолмаслиги ҳам ўз-ўзидан маълум.
Бу усти ялтироқ ичи қалтироқ воқеаларни кузатиб турган Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг ҳам ичи қалтираб қолаётган бўлса ажаб эмас.