06 March 2010
04:34 - Судья Юсуф Камолов порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинди
3 март куни фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди судьяси Юсуф Камолов Жиззах вилояти МХХ бошқармаси тезкор вакиллари томонидан маҳаллий фуқаролардан биридан пора олаётган вақтда ҳибсга олинган. Пора миқдори, судьянинг айни пайтдаги аҳволи хусусида маълумотлар йўқ. Уни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ёки озод қилиш юзасидан суд жараёни эртага бўлиб ўтади.