04 March 2010
03:50 -
Паркент тумани ИИБ ТБ бошлиғи Ҳайитали Игламов БМТдан нажот сўрамоқда

Туман ИИБ бош терговчиси сифатида Ҳайитали Игламов бир неча пўписа-ю огоҳлантиришларга қарамай Паркент тумани собиқ ҳокими Абдуқаҳҳор Азаматовнинг жиноий қилмишларини фош қилган, шу боисдан милиция зобитини ўз хизмат хонасида прокуратура ва МХХ вакллари томонидан ноинсоний қийноққа солинган ва ҳақоратли дашномлар билан сийланган. Натижада очиқ бош мия жароҳати, бош мия чайқалиши, 7, 8-нчи чап қовурғаларининг синиши, гемопневмитаракс билан тунги соат 23.15 да Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига беҳуш ҳолатда олиб келинган. Мазкур ҳолат бўйича тегишли тиббий хулосалар, шифокорларнинг гувоҳликлари мавжуд.
Ҳозирда Паркент тумани ИИБ терговчисига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси (Пора олиш) қўйилган. Бироқ Тоштурмада сақланаётган катта лейтенантни сўроқ қилиб бўлмаяпти, унинг жароҳатлари битганмаган, ички қон кетиши кузатилмоқда. Собиқ терговчи БМТнинг тегишли қўмиталаридан нажот сўрамоқда.
“Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ҳамда Бош прокуратура раҳбариятини мазкур ҳодиса юзасидан изоҳ беришга чақирди.
Релизнинг тўла матни жамиятнинг расмий веб сайтида - www.ezgulik.org