04 March 2010
13:12 -
Гуржистон ЕИга ассоциатив аъзоликка энг яқин давлат
ЕИда раислик қилувчи Испаниянинг ташқи ишлар вазири Анхел Моратинос кеча расмий ташриф билан Гуржистонда эди. У касбдоши Григол Вашадзе билан икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш бўйича музокаралар олиб борди.
Айни замонда, у ЕИда раислик қилувчи мамлакатнинг ташқи ишлар вазири сифатида Гуржистоннинг ЕИ билан алоқаларига доир баёнотлар ҳам берди. “Биз Тбилиси ва Брюссель орасидаги муносабатлар чуқурлашишини истаймиз” деган Анхел Моратинос Гуржистон бу минтақада ЕИга ассоциатив аъзо бўлишга энг яқин мамлакатдир, деган фикрни ҳам билдирди, дейилади Грузия-Online агентлиги тарафидан тарқатилган хабарда.
Табиий, ЕИнинг Гуржистонга муносабатини 2008 йилдаги Россия билан урушни ҳисобга олиб баҳолаш керак. Кўриниб турибдики, ЕИ бу масалада Гуржистон тарафида. Анхел Моратиноснинг сўзлари эса Россига берилган сигналдир. ЕИ қуруқ баёнотлар билан чекланмоқчи ҳам эмас. Моратиноснинг айтишича, ЕИ Гуржистоннинг ишғол остидаги ҳудудлари масаласини муҳокама қилиш ниятида.