04 March 2010
03:17 -
Ўзбекистонда аёлларни мажбурий стерилизация қилиш борми?
CA-News агентлигиниг бугунги хабаридан маълум бўлишича, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Фергана.ру" сайти тарафидан тарқатилган бир хабарни ёлғонлаб, Ўзбекистонда аёлларни яширинча, аёлларнинг ўзига билдирмасдан стерилизация қилиш йўқлигини билдирган. Айни замонда, ихтиёрий стерилизация бор эканлиги, у замонавий усуллар билан қилиниши айтилган.
Ўзбекистонда минглаб докторлар туғруқхоналарда ишлайди, ҳар куни минглаб аёллар фарзанд кўради, уларнинг кўпчилиги биринчи фарзанд кўраётганлар эмас. Ўзбекистон шароитида туғаётганларнинг катта бир қисми ўша докторларнинг ё қариндоши ё яқин одамидир. Демак, яширинча оммавий стерилизация ўтказиш принцип ўлароқ мумкин эмас. Шуни тушунмайдиган журналистлар бўлиши ҳам қийин. Аммо, аввалдан маълумки, бу сайт билан айнан шундай журналистлар ҳамкорлик қилишади.
Бошқа томондан, Тошкентда рус аскари ҳайкалини олиб ташлаш ёки Амир Темир ҳиёбонидаги дарахтларни кесиб ташлаш хусусидаги хабарларидан ҳам маълумки, бу сайт Россиянинг Марказий Осиёдаги манфаатларини ҳимоя қилиш учун русларнинг махсус хизматлари тарафидан яратилган ва уларга хизмат қилади. Маҳаллий миллат вакиллари, биринчи навбатда, ўзбеклар ичида руспарастлик пропагандасини зимдан олиб бориш, уларни чалғитиш - сайтнинг вазифасидир.
Бу сайтда юқорида айтилган хабар чиққанидан эмас, шу сайтни ўқийдиганлар борлигидан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги унининг хабарига раддия билдиришни лозим топганидан ҳайрон бўлиш керак.