03 March 2010
23:44 - Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Машъал” канали журналисти туғруқхонада оламдан ўтди
Кеча тушдан сўнг Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Машъал” канали муҳаррири, журналист Дилфуза С. шаҳар туғруқхоналаридан бирида жарроҳлик амалиёти (кесаревча кесиш) пайтида оламдан ўтди.

34 ёшли журналистнинг ўлими кўпчилик ҳамкасбларни изтиробга солди. Ўлимнинг сабаби ва чақалоқнинг сақлаб қолинган-қолинмагани ҳақида маълумот йўқ. Марҳума журналист Тошкентнинг Ўзгариш даҳасида истиқомат қилиб келган.