03 March 2010
23:27 -
Руминия президенти Қозоғистонда, у ЕХҲТ саммитини Остонада ўтказиш тарафдори
Остонага арсмий ташриф билан келган Руминия президенти Траян Бэсеску бугун қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбой билан учрашди. Табиий, улар икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантирш масалаларини муҳокама қилдилар. Руминия давлатининг раҳбари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитини Остонада ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлашини ҳам билдирган.
Ўзбекистон президенти феълан изоляцияда ўтирар экан, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбойнинг сиёсий фаоллиги ҳайрон қолдадиган даражада юқори эканлигини тан олиш лозим. Бир неча йил аввал қозоқларниннг номи дунёга Борот ҳақидаги аҳмоқона кинофильм туфайли маълум бўлган эди. Қозоғистон бу фильмдан кейин пайдо бўлган сальбий имижни тузатиб бўлди, дунё Марказий Осиёни ҳам Қозоғистон орқали ўрганмоқда.