25 February 2010
12:49 - Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Януковичнинг тахтга ўтириш маросимида иштирок этади
Мамлакатимиз Ташқи ишлари вазири Владимир Норов Украинанинг янги раҳбари Виктор Януковичнинг тахтга ўтириш маросимида иштирок этиш учун Киевга келди. Эртага ўтказиладиган маросимда 100 га яқин ажнабий делегацияларнинг иштироки кутилмоқда.

Норов шу йилнинг 14 февралидаги такрорий овоз бериш жараёнида зарғалдоқчи Тимошенкони кичик фарқ билан ортда қолдирган Януковичга режимбоши Ислом Каримнинг қизғин саломини ҳам келтирган бўлса керак. Лекин у Украинанинг янги президенти билан учрашиши амри маҳол. Яна лекин, ким билсин. Ислом Карим ҳам Янукович каби Москванинг ишонган одами. Шу сабабдан, у Норов билан учрашвориши ҳам мумкин.

Дарвоқе, хабарлардан маълум бўлишича, қўшниларимиз Қирғизистон ва Тожикистон Януковичнинг инаугурациясига бош вазирларини юбормоқдалар. У ерга Белорусиянинг президенти ва Россия Думасининг спикери ҳам келади.