25 February 2010
06:15 -
Туркияда сиёсий тарангликни юмшатиш йўлида биринчи қадам: Президент, Бош вазир ва Бош штаб бошлиғи бугун эрталаб учрашади
Истанбул прокуратураси давлат тўнтаришига яширинча тайёргарлик кўришда айблаб, ўнлаб ҳарбийларни ҳибсга олиши билан бошланган сиёсий таранглик натижасида ҳокимиятга ишончсизлик руҳи ортди, фонд бозорларида қийматли қоғозларнинг нархи тушиб кетди. Армиянинг Бош штаби норозилик руҳидаги баёнотини эълон қилган бўлса ҳам мамлакат Президенти ва Бош вазири суст қолишди.
Ниҳоят, бир неча соат аввал Президент қароргоҳида Президент Абдуллоҳ Гул, Бош вазир Ражаб Эрдўғон ва Бош штаб бошлиғи, армия генерали Илкер Бошбуғ бугун эрталаб учрашиши эълон қилинди. Энди ҳамманинг диққат-эътибори Президент қароргоҳида, ҳамма бу учликнинг учрашуви ва унинг натижасини кутади.