25 February 2010
13:27 - Ўзбекларни қизамиққа қарши эмлаш бошланди
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария эпидемиология назорат маркази тарқатган хабарда таъкидланишича, болаларни қизамиқ ва қизилчага қарши эмлаш амалиёти бошланди. 8 миллион 200 минг киши эмланиши кутилаётган тадбирга 5664 та бригада жалб қилинган. БМТнинг Болалар жамғармаси, Жаҳон банки, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўмагида амалга оширилаётган эмлаш амалиёти учун 8,7 миллон дона эмдори (вакцина) ва шунга яраша бир марталик шприцлар харид қилинган.