23 February 2010
02:27 -
Свердловск Омбудсманининг ўзбекистонлик лўттибоз ҳамкасбига ҳаваси келибди

Сведловск вилояти маъмуриятининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Мерзлякова инсон ҳуқуқлари борасида Ўзбекистон парламетининг Омбудсманидан тажриба ўрганишга чақирибди. Унинг таъкидлашича, ўзбек Омбудсманининг саъй-ҳаракатлари билан мамлакатда жиноий жазоларни ижро этиш тизими инсонпарварлик тамойилларига асосланган илғор шаклларни ўзлаштирмоқда эмиш. Мамлакат қонунчилиги бу борадаги ҳуқуқий асосларни ўзида тўлиқ жам этганмиш. Қанийди, Россияда ҳам шундай бўлса.
Кўпроқ масхарабозликка ўхшаб кетадиган бу хабар vesti.uz сайтида тарқатилган. Манба кўрсатилмаган. Балки, буни vesti.uz сайтининг ўзи тўқиб чиқарган.